9 та метро бекатида ҳожатхона қурилиши хабар берилди
Сайёҳлар ва ўзбекистонликлар энг кўп эътироз билдирадиган муаммолардан бири ечилиш арафасида.
Йўловчилар билан гавжум бўлган 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилишига ҳозирланмоқда. Бу ҳақида Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.
2022 йил январда бу режа эълон қилинган эди. Ўшанда бу қурилиш ўзини оқласа яна қурилишлар давом этиши маълум қилинган.
Метрополитен ахборот хизмати хабарида «Бундан бир муддат олдин пойтахт метрополитенининг “Чилонзор” бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилган. Йўловчилар томонидан ушбу қулайлик илиқ кутиб олингани ва синов жараёнлари ўзини оқлаганлиги сабабли яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши режалаштирилган»и айтилмоқда. Режадаги ишлар қачон якунланиши ва метрода ҳожатхоналар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиши ҳақида хабарда маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Тошкент метрополитени 1977- йилда очилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Метро бекатларида ҳожатхоналар ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Мутасаддилар, 2025 йилда 10 та метро бекатида ҳаво айлантириш воситалари олиб келинишини айтган эди.
Тиғизлик ва тирбандликларни камайтириш учун эса иш ва ўқиш вақтларини ўзгартириш таклиф қилганини таъкидлаган эди.