Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўған ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бишкекда, Турк Давлатлари Ташкилоти саммити олдидан иккала давлат ўртасидаги стратегик шериклигини мустаҳкамлаш мақсадида 19 та келишувни имзоладилар. Туркия Қирғизистоннинг 58,9 миллион долларлик ташқи қарзидан кечди. Бу ҳақида Қирғизистон Президентининг матбуот хизматига таяниб 24.kg хабар берди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Туркия Президенти Ражаб Тойип Эрдўған 4-6 ноябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи билан борган.
Эрдўған икки мамлакат ўртасидаги «абадий биродарлик»ни таъкидлаб, бу алоқаларнинг келгусида янада мустаҳкамланишини айтган. У шунингдек, Қирғизистондан олган «Манас» ордени учун миннатдорчилик билдирган. Туркия, Қирғизистоннинг 58,9 миллион долларлик ташқи қарзини «яшил иқтисодиёт» лойиҳалари эвазига кечган.
Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун 19 та келишув имзоланган. Ушбу келишувлар орасида хавфсизлик, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган битимлар мавжуд.
Эрдўған Қирғизистоннинг Турк Давлатлари Ташкилотида раислик қилишини ва бу жараёнда Турк давлатлари ўртасидаги бирлигини мустаҳкамлашга ишончини билдириб, Қирғизистонга туркий инвестицияларни оширишни ва 90 дан ортиқ инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни давом эттиришларини урғулаган.
Келишувлар орасида хавфсизлик, ҳайвонлар саломатлиги, иқтисодий ҳамкорлик, орган трансплантацияси ва рақамли ривожланиш каби соҳалар бўйича муҳим битимлар имзоланган.