Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига «Толибон» дипломати раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов ва «Толибон» ҳаракати раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Ғани Барадар ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилинган.
Жорий йилнинг 17 август куни Бош вазир бошчилигидаги расмий делегация Афғонистонга ташриф буюрган. Икки мамлакат расмийлари музокаралари давомида «Толибон» ҳукуматининг Ўзбекистондаги дипломатини расмий элчи сифатида кўрилиши ва уни аккредитациядан ўтказилиш масалалари муҳокама қилинган.
Uzdiplomat тегишли ташкилотлар билан боғланганида. Ташкилотлар бу хабар бўйича муносабат беришни хоҳламади.
Спутник Афғонистоннинг ёзишича, «Толибон» аллақачон Тошкентдаги 2 нафар муваққат ишлар вакили – Мағфуруллоҳ Шаҳоб ва Абдул-Ғафар Бахрни тайинлаган. Улардан олдин республика давридан қолган элчи Аҳмад Холид Илмий ишлаган.
Агар бу расман тасдиқланса Ўзбекистон Хитойдан кейин «Толибон» ҳокимиятининг элчиларини аккредитациядан ўтказган иккинчи давлат бўлади.