Тошкент вилоятида ижтимоий инфратузилма жуда яхши ишлаб кетганми? Маҳаллалар фаровон, йўллар текст, барча жойда ободликми? Аҳолининг муаммоларини ҳокимият ечиб бераяптими?
Ҳа барчаси жойида. Тошкент вилоятида тўкин ҳаёт барқ урмоқда, шекилли.
Чунки, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев аҳолини рози қилаётгани учун ҳокимлик ходимларини рағбатлантиришга, деб қанча миллиардлар ажратаётганини биласангиз Сиз ҳам тўкин ва фаровон вилоятда яшаётганингизга ишониб кетасиз.
Ахир ҳокимият вакиллари виждонан ва сидқидилдан қилган меҳнатлари учун вилоят бюджетидан миллардлаб пул олмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳокимлик ишчилари, халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти, янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси ходимлари учун салкам 3 миллиард сўм маблағ ажратган. Бу ҳақида ҳоким фармойиши ҳукумат порталига жойланди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан жорий йилда ходимларни ҳар ой рағбатлантириб бориш мақсадида иловага мувофиқ ташкилотларга иш ҳақи харажатлари учун 2 729 530,01 минг. сўм ва иш ҳақидан ажратма учун 682 382,501 минг сўм маблағ ажратилиши айтилган.
Фармоишда шунча пул неча кишига берилиши аниқ кўрсатиб ўтилмаган. Бироқ маблағ тақсимотининг аксарият қисми вилоят ҳокимлигига ажратилгани қайд этилган бўлиб, уларга қарийиб 2 ярим миллиард сарфланади. Зоир Мирзаев имзо чеккан ҳужжатда ходимлар сидқидилдан, виждонан хизмат вазифаларини бажарилаётгани кўрсатилган.