Машғулотларни кимёвий, биологик, радиологик, ядровий ва портловчи моддалар (CBRN-E) таҳдидларига карши курашиш бўйича ихтисослашган мутаҳассислар ўтишган.
Жорий йилнинг 20-24 май кунлари Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳа (LEICA) Ўзбекистон ва Туркманистоннинг тўққиз нафардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун тренинг ташкил этди. Бу ҳақда “Nеws Central Asia” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тренинг икки босқичли бўлиб, биринчи босқич 15-19 апрель кунлари бўлиб ўтган. Унда эса Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан келган иштирокчилар қатнашган.
“Машғулотда кимёвий, биологик, радиологик, ядровий ва портловчи моддалар (CBRN-E) таҳдидларига карши курашиш бўйича ихтисослашган Халқаро хавфсизлик ва фавқулодда вазиятларни бошқариш институти (ISEMI) мутахассислари, жумладан Словакия хавфсизлик кучлари ва ўт ўчириш бригадалари ходимлари томонидан дарс ўтилди.
Дастур Словакия Таълим вазирлиги томонидан аккредитация қилинган ва Европа Иттифоқининг таълим стандартларига мос келади”,
дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО ҳам Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказган эди.