Аввалроқ Ҳиндистон нашрлари Гужарат университетида Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон, Жанубий Африка ва Шри-Ланкадан келган беш нафар хорижлик талабаларга намоз устида ҳужум қилишгани ҳақида хабар берган эди.
Аммо Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида консуллик рўйхатида турган талабалар орасида Гужаратда ўқиётганлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.
“Ижтимоий тармоқларда Ҳиндистоннинг Гужарат университетида бўлган дея таъкидланган ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида консуллик рўйхатида турган талабалар орасида Гужаратда ўқиётганлар мавжуд эмас.
Ўзбекистонлик талабалардан ҳозиргача дипломатик ваколатхонамизга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади”, – деган вазирлик.
Шунингдек, вазирлик ахборот хизмати таъкидича, Ҳиндистоннинг тегишли давлат идоралари билан ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида яқин алоқа ўрнатилган.
“Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган Гужарат университетидаги ҳолатда мамлакатимиз фуқаролари иштирок этмаган”, – дейилган хабарда.
Маълумот учун, хорижлик талабалар Гужарат университети ётоқхонасида Тавореҳ намозини ўқиётган бўлган. Аммо кутилмаганда бир гуруҳ маҳаллий аҳоли вакиллари уларга тош отишни бошлаган. Талабалар пана жойга яширинишганда эса улар ичкарига бостириб киришган.
Ҳиндистон ОАВ зўравонларни тўхтатиш учун чиққан ўзбекистонлик талаба дўппослангани, ҳозирда беш нафар талаба жароҳатларгани ва уларнинг икки нафари – Шри Ланкалик ва Тожикистонлик талаба шифохонага ётқизилганини ёзган эди.